17:10 / 15.09.2017
9126

Mazda CX-8 янги кроссовери расман тақдим этилди

Япониялик дилерлар Mazda компаниясининг янги CX-8 уч қаторли йўлтанламаси учун буюртмалар қабул қилишни бошлади, «жонли» савдолар қишда старт олади.

Mazda’нинг янги CX-8 йўлтанламаси уй бозори учун махсус ишлаб чиқилган. Норасмий маълумотларга кўра, у CX-9 каби негизда яратилган. Таъкидлаб ўтиш лозим, Японияда «тўққизталик» сотилмайди.

Янгиликнинг узунлиги 4 900 мм, кенглиги - 1 840 мм, баландлиги эса - 1 730 мм.га тенг, ғилдирак базаси ўлчами 2 930 мм.ни ташкил этади. Кроссовер олти ёки етти ўринли нусхада таклиф қилинади. Юкхонанинг минимал ҳажми - 239 литр, агарда ўриндиқларни уч қаторга бирлаштирса, бу кўрсаткич 572 литрга қадар ошади.

Йўлтанламас қуввати 190 от кучига эга бўлган модернизацияланган дизелли SkyActive-D 2.2 билан жиҳозланади. Мотор олти диапазонли «автомат»га уйғунлашади. Узатма – олдинги ёки тўла.

Mazda CX-8 ускуналари рўйхатига нусхага кўра қуйидагилар кириши мумкин: нур диодли адаптив фаралар, 17 ёки 19 дюймли дисклар, тери билан қопланган салон, сенсорли экранга эга мультимедия мажмуи, айланма видеокўриш, йўл белгиларини фарқлаш, тезкорлик билан автоматик тўхташ, эгалланган полосадан чиқиб кетаётгани ҳақида огоҳлантириш, «заиф» зоналарни кузатиб бориш тизимлари.

Шунингдек, CX-8’нинг барча нусхаларида G-Vectoring Control (GVC) тизими бор.

Японияда янги йўлтанламас учун буюртмаларни қабул қилиш бошланди, нархи - 3 196 800 иена. Савдолар декабрда бошланади, компания ҳар ойда 1 200 та шундай автомобилни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Янги автомашина мамлакатдан ташқарида пайдо бўлмайди.

Top