08:54 / 19.09.2017
8521

«Мария» довули Доминика бош вазирининг уйини вайронага айлантирди

Фото: Reuters

Максимал куч даражасига кўтарилган «Мария» довули Доминикага ёпирилди, бу орол давлат бош вазири Рузвельт Скерритнинг уйи жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда Скерритнинг ўзи фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.

«Уйимнинг томи учиб кетди. Мен довул марказида қолдим. Уй сувга тўлмоқда», - дея ёзган у.

Кейинги хабарда эса у қутқарилганини таъкидлаб ўтди.

17 сентябрь куни Атлантика океани ҳудудида, Жанубий Америка қирғоқлари ва Кариб денгизи ҳавзасидан узоқ бўлмаган ҳудудда «Мария» довули пайдо бўлаётгани хабар қилинганди.
 

Top