22:53 / 22.09.2017
5521

Пекинда бошқарувчисиз метро синовдан ўтказила бошланди

Фото:krpress.ru

Хитой ҳукумати нафақат аҳоли пунктлари орасида, балки катта мегаполислар яқинидаги шаҳарларда темир йўл алоқасини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Шу сабабли Пекинда яқинда янги темир йўл йўналишлари очилди. Бу йўналишлардан бирида бошқарувчисиз ер ости поезди ва янги маглев-таркиби синовдан ўтказилади.

Буткул автоматлаштирилган метро узунлиги 16 км  га яқинни ташкил қилади. У шаҳарнинг жанубидаги иккита туманни боғлаб, соатига 80 км тезлик билан ҳаракатланади. Эътииборлиси, хитойликлар метро йўналиши ва поездларни ўз кучлари билан қурганлар. Уларнинг айтишича, метро йўналиши синов тартибида 2017 йил охиригача ишлайди.

Маглевлар ҳаракатланадиган ҳудуд кичикроқ бўлади, унинг давомийлиги 10 км дан сал кўпроқни ташкил қилади. У шаҳар четидаги иккита шаҳарчани боғлаб, маҳаллий аҳолининг транспорт муаммосини қисман ҳал қилади.  

Ҳозирда Пекинда 12 та метро йўналиши ишлайди, уларнинг умумий узунлиги 500 км дан кўпроқни ташкил қилади. Шаҳар тирбандликлар ва етиб бориш қийин бўлганлар ҳудудларга бориш муаммоларини ҳал қилиш учун темир йўл тармоғини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Шу сабабли йил охиригача яна 350 км ер ости ва ер усти темир йўллари қуриш режалаштирилган.

Top