19:30 / 25.09.2017
5105

Қозоғистон Парламенти делегацияси Ўзбекистонга келди

2017 йилнинг 25 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Расмий ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Самарқанд шаҳрига ташриф буюриш ўрин олган.

Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Top