16:47 / 27.09.2017
5618

Фаластин Интерпол аъзосига айланди

Фото: Газета.Ru

Фаластин ва Соломон ороллари халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол)га қўшилди, дея хабар берди Reuters.

«Фаластин давлати ва Соломон ороллари Интерполнинг аъзоси бўлди», - дейилади ташкилот баёнотида. 

Интерполнинг вазифаси жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ташкилотга аъзо давлатлар миллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдир.

Аввалроқ Пекинда Интерпол Бош Ассамблеясининг 86-сессияси ўз ишини бошлагани хабар берилганди.

Top