21:50 / 27.09.2017
10723

Украинанинг Винница вилоятидаги ёнғинда 800 млн долларлик ўқ-дори йўқ бўлди

Фото © REUTERS/Gleb Garanich

Украинанинг  Винница вилоятидаги Калиновка посёлкаси ёнидаги ўқ-дорилар омборида чиққан ёнғин тахминан 800 млн долларлик ўқ-дорини йўқ қилган. Бу ҳақда Украина олий радасининг Украина миллий хавфсизлик ва мудофааси масалалари қўмитаси котиби Иван Винник маълум қилди.

“Бугун Калиновкада 800 млн долларлик ўқ-дори ёниб кетган. Ҳеч нарса юз бермади, у ерда танк снарядлари бўлиши шарт эмас эди, уларни барибир утиллаштиришга тўғри келарди дейилса, агар бундай позиция мавжуд бўлса, унда уларни сотиб, бюджетга 800 млн доллар олиш керак эди. Биз аҳоли эвакуациясини самарали таъминлаганимизни ғалаба қилиш ва Украина қуролли кучлар томондан бу билан мақтаниш ортиқча иш бўларди”, деган котиб.

Винникнинг айтишича, мудофаа вазирлиги гўёки 70 фоиз ўқ-дорилар бешикаст қолгани ҳақида маълумотлар берган.  “30 фоиз ўқ-дори йўқ бўлган. Ўқ-дориларнинг умумий оғирлиги 60 минг тонналиги ҳисобга олинса, бундан 800 млн доллар келиб чиққан”, деб айтган Винник.

Омборлардаги ёнғин 26 сентябрда чиққан. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, у ерда 80 минг тонна ўқ-дори сақланган. Шаҳардан ва яқин атрофдаги уйлардан 30 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган ва бу жараён ҳамон давом этмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, икки киши жароҳат олган. Снарядлар тегиши оқибатида 4 та турар жой биносига шикаст етган. Фавқулодда вазият ҳудудидаги барча йўллар, 50 км атрофда парвоз ҳудуди ёпилган.

Top