15:53 / 30.09.2017
42511

Автоутилизация қилиш Ўзбекистонда илк бор «Табиатга имкон беринг» лойиҳаси томонидан йўлга қўйилди

Фото: Газета.kg

Экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат қўмитаси ҳамда «Тошрангметзавод» ҳамкорлигида «Табиатга имкон беринг» лойиҳаси юртимизда иш бошлагани ҳақида аввал хабар берилганди.

Жорий йил бошида иш бошлаган ушбу лойиҳа юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг эски электротехникаларини утилизация қилиш билан шуғулланарди. Бунда, узоқ пайт чиқинди бўлиб қолиб кетса, ўзидаги металл ва пластмассадан зарарли моддалар ажратиб чиқарадиган эски техникаларни атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган усулда утилизация қилиш ва бу билан табиатни асрашда ҳисса қўшиш лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

Шунингдек, жисмоний шахсларга лойиҳада иштирок этганлик учун совға тариқасида янги қурилмалар хариди учун чегирмали купон тақдим қилинади.

Яқинда эса, Вазирлар Маҳкамасининг 11 сентябрь, 2017 йилдаги «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 707-сонли қарори қабул қилинганлиги боис, «Toshrangmetzavod Recycling» МЧЖ хизматлари доирасини кенгайтирди ва «Табиатга имкон беринг» лойиҳаси номи остида фойдаланишга яроқсиз автомототранпосртларни ҳам утилизация қилишни бошлади.

Лойиҳа юридик ҳамда жисмоний шахслар учун хизмат кўрсатади ва жисмоний шахсларнинг утилизация қилинган автомобиллари учун янгисини харид қилишга чегирмали купон берилади.

Ҳозиргача, «Табиатга имкон беринг» лойиҳасининг автоутилизация йўналиши бўйича бир қанча ташкилотлар аллақачон иштирок этиб бўлишди. Улар орасидан биринчи бўлиб, бу лойиҳада Тошкент шаҳридаги 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби қатнашиб, эски автобусни утилизацияга топширди ва ўзининг экология ҳамда табиатни асрашга бефарқ эмаслигини намойиш этди.

Фото: Табиатга имкон беринг

Автомобилларни утилизацияга топшириш учун қуйидаги учта оддий босқичдан ўтиш лозим:

  • Автомобилни ДАН ҳисобидан утилизация учун ўчиртириш. Бунда вақтингизни тежаш учун «Табиатга имкон беринг» лойиҳаси ходимлари барча ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беришади;
  • Лойиҳанинг қўнғироқлар маркази билан +998(71) 122-77-22 рақам орқали боғланиб, автомобилни утилизация қилиш ҳақида операторга ариза қолдириш;
  • Белгиланган вақтда эвакуаторни кутиб олиш ва утилизация қилинадиган автомобилининг олдига йўналтириш.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top