Ўзбекистон | 18:58 / 25.11.2023
10130
1 дақиқада ўқилади

Автомобил шиналари учун утилизация йиғими қандай тўланиши ҳақида тушунтириш берилди

Адлия вазирлиги хабарига кўра, мазкур йиғимни харидорлар тўламайди, балки шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди.

Фото: Getty images

Автомобил шиналари учун утилизация йиғимини харидорлар тўламайди, балки шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги тушунтириш берди.

Қайд қилинишича, 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган Бюджетномада 2024 йил 1 июлдан автомобил шиналарининг ҳар бир килограми учун БҲМ 0,3 фоизи (ҳозирги вақтда 990 сўм) миқдорида утилизация йиғимини ундириш таклиф этилмоқда.

Масалан, 4 та шинанинг (балон) вазни ўртача 6 кг дан 17 кг гача бўлса, улар учун 6200 сўмдан 16200 сўмгача йиғим ундирилади. Мазкур йиғим харидорлардан ундирилмайди, уни шина ишлаб чиқарувчилар ёки четдан импорт қилаётганлар тўлайди. Шунингдек, йиғим бир марта тўланади, яъни ҳар йили ундирилмайди.

Фуқаролар автомобил сотиб олиб унинг балонларини исталган ўлчамдаги бошқасига алмаштирмоқчи бўлганида ҳам утилизация йиғими тўламайди.

Утилизация йиғимидан тушган пуллар «Яшил макон» дастурларини амалга ошириш учун сарфланади.

Мавзуга оид