Жамият | 23:22 / 04.10.2017
32043
1 дақиқада ўқилади

Покистонда икки бошли бузоқча туғилди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги фермада икки бошли бузоқча туғилди.

Бузоқчада 2 та бош, 4 та кўз, 2 та оғиз, 2 та бурун ва 4 та қулоқ бор. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолат илмий тилда полицефалия деб аталади. Ҳар бир бош ўз миясига эга. Бундай нуқсон билан туғилган ҳайвонлар камдан-кам ҳолларда бир неча ойдан кўпроқ яшайдилар.

Ферма эгаси антиқа бузоқнинг туғилишини "юқоридан белги" ва "мўъжиза" деб атаган. Унинг айтишича, бу фермерларга ўз ишларида сунъий сут соғиш каби нотабиий жараёнларни қўлламасликлари учун мукофотдир.

Ҳозирча бузоқча жуда заиф ва оёқларида тура олмаяпти, шу сабабли уни идишдан боқишга тўғри келмоқда. Ферма ходимлари бузоқчани парваришлаб, у яқин орада ўзини тутиб олиб, мустақил юра бошлашига умид қилишмоқда.

Мавзуга оид