17:54 / 07.10.2017
28664

Имомали Раҳмоннинг акаси вафот этди

Фото: President.tj/Архив

Бугун, 7 октябр куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон вафот этди. 

Тожикистон Республикаси президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Нуриддин Раҳмон 67 ёшида юрак етишмовчилиги туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Президент матбуот хизматининг таъкидлашича, Нуриддин Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара туманида туғилган ва кўп йиллар механизатор бўлиб ишлаган. Сўнгги вақтларда у «Раҳмонжон» деҳқон хўжалигига раҳбарлик қилиб келган.

Тожикистон Республикаси ҳукумати мамлакат раҳбари Имомали Раҳмонга акасининг ўлими муносабати билан таъзия билдирди.

Марҳум Данғарада дафн этилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг учинчи президенти Имомали Раҳмон 5 октябрь куни 65 ёшни қаршилаган эди.

Top