15:19 / 10.10.2017
113606

Атамбоев: АҚШнинг Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Фото: President.kg

«Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Нью-Йоркка амалга оширган ташрифи чоғида Time журналига берган интервьюсида.

«2014 йилда Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов: «Эҳтимол, минтақада уруш бўлади» деб маълум қилганди. АҚШ шундан сўнг тўрт ой ўтиб Ўзбекистонга 328 та зирҳли автомашина тақдим этди. Қўшма Штатлар Қирғизистонга сармоялар киритмаган ҳамда ёрдам бермаган, Ўзбекистон эса ҳар бирининг қиймати ярим миллион доллардан ортиқ бўлган 328 та зирҳли автомашинани олди», - деган Атамбоев.

«Рўй берган ҳолатдан сўнг бизга давлат котиби Жон Керри ташриф билан келди, ҳамда мен ундан улар демократия ҳақида шундай баёнотлар бериб, нима учун бундай қилишгани билан қизиқдим. Мен олти йил давомида президент бўлдим, ҳамда АҚШ томонидан – халқи эмас, балки ҳукуматидан шундай муносабатни ҳар доим кўрганман», - деди Қирғизистон президенти.

«Қирғизистонга демократик ривожланган давлатни қуришдаги молиявий ёрдам мусулмонлар дунёси учун яхши намуна бўларди, ҳамда анча арзонроққа тушарди», - деган Алмазбек Атамбоев.

«АҚШга жаҳондаги демократия керак эмас. Мен буни тушунгач, жуда ҳам афсусландим. Менинг Обамадан ҳафсалам пир бўлди. АҚШнинг ҳозирги президенти эса фақат Қўшма Штатлар муаммоси билан шуғулланиши ҳақида гапирмоқда», - дея таъкидлаб ўтди президент.

Top