17:20 / 15.10.2017
24107

Қирғизистондаги сайловда давомат паст

15 октябрь куни Қирғизистонда ўтказилаётган президентлик сайловида маҳаллий вақт билан соат 17:00 ҳолатида, рўйхатга олинган 3 миллион 25 минг 902 сайловчидан 1 миллион 213 минг 803 нафари иштирок этган. Бу эса сайловда давомат 40,12 фоизлигини кўрсатади.

Мамлакат Бош вазири биринчи ўринбосари Тўлқинбек Абдиғулов берган маълумотга кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:00да сайловда қатнашган фуқаролар умумий сайловчиларнинг 35,8 фоизга тенг эди. Бир соат давомида уларнинг сони 5 фоизга ўсган.

Айни пайтгача Ўш (52,8 фоиз), Талос (45,75 фоиз) ва Бишкекда (45,05 фоиз) ишлаб турган сайлов участкаларида фаоллик кузатилмоқда.

Бу вақтда, Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси атрофида ҳозирча нима мақсадда йиғилгани аниқланмаган қирғизлар юртдошларидан намойишга қўшилишини сўрамоқда. Россия ТИВ Ахборот хизмати мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.

Мавзу
Қирғизистонда президентлик сайлови

15 октябрь куни Қирғизистонда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловчилар 11 нафар номзод орасидан мамлакатнинг келгуси президентини танлашлари керак.

Барчаси
Top