17:20 / 16.10.2017
14630

Фавқулодда вазиятлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республика Фавқулодда вазиятлар вазирига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига асосан Азизбек Латифжонов фавқулодда вазиятлар вазирининг молия-иқтисод ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Латифжонов аввал Молия вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шунингдек, давлат раҳбарининг қарорига асосан Соҳиб Қудратов фавқулодда вазиятлар вазининг кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан аввал у Ўзбекистон президенти Девонида ишлаган.

Top