Жаҳон | 14:30 / 16.10.2017
27839
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон қирғиз маҳсулотлари импортига тақиқ қўйди

Қирғизистонда президентлик сайлови ўтказилиши билан қўшни мамлакат Қозоғистон Республикаси қирғиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқариладиган бир неча турдаги сут маҳсулотлари импортига тақиқ қўйди. Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги эълон қилган хабарга кўра, қирғизларнинг 5та фирмасида ишлаб чиқарилган сут маҳсулотларини импорт қилиш номаълум муддатгача тўхтатиб қўйилади.

Хабарда айтилишича, импортга тақиқ қўйилишига «ветеринар назорат кучайтирилгани» сабаб бўлган. Бундан аввал, инспекция хизмати маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлигини аниқланган бўлиб, қарорда номи зикр этилмаган фирмалар тез орада оммага ошкор қилинади.

Бунга жавобан Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев «агар вазият шундай давом этаверса, ЕОИҲ аъзо давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитини ўтказишини, ушбу масалани кенг доирада кўриб чиқишини» таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, қирғиз-қозоқ чегарасида юзага келаётган зиддиятлар дипломатик муносабатларнинг совуқлашиб қолгани билан бошланди. Бунинг устига, Қозоғистон «мададига эга» эканлигида айбланган Бабановнинг президентлик сайловида ютқазгани ҳам жараённи мураккаблаштирмоқда.

Мавзуга оид