18:13 / 21.10.2017
19176

Хитойликлар буни ҳам уддалашди: ХХРда маҳаллий iPhone X тақдим этилди

Фото: PhoneRadar

iPhone X ҳали сотувга ҳам чиқарилгани йўқ, аммо Хитойда смартфоннинг нусхаси чиқариб бўлинди. Бу қурилма Android’да ишлайди ва бирданига тўртта камерага эга.

Apple компанияси 12 сентябрь куни юбилей, ўнинчи iPhone смартфони – X’ни тақдим этди. Apple смартфони сўнгги бир неча йил давомида кўплаб ўзгаришларга учради – кичик рамкалар, Face ID юз сканери, OLED-дисплей ва ҳоказо. Янги қурилма аввалгиларидан қимматроқ ҳам туради. Хитой компаниялари эса iPhone X’га ўз жавобларини тайёрлаб қўйишди.

Хитойнинг Hotwav компанияси iPhone X нусхасини тақдим этди, смартфон Symbol S3 деб номланди. Компанияда Apple смартфонининг бирданига иккита нусхаси бўлади – оддий дисплейли ва камералар ҳамда динамик учун махсус қисмли.

Hotwav Symbol S3’нинг орқасида шиша бор бўлиб, оқ ва қора рангли корпусга эга. Ҳаттоки иккиламчи камеранинг вертикал жойлашган модули ҳам қайтарилган, бироқ нусхада у бироз ёмонроқ – 12 ҳамда 2 Мп. Смартфоннинг олдида ҳам 16 ва 2 Мп кенгликка эга иккита камера бор. Афтидан иккинчи фронтал камера юзни сканердан ўтказувчи Face ID сенсорининг ўрнида пайдо бўлган.

Фото: PhoneRadar

Хитойдаги iPhone X iOS 11’да эмас, балки Android’да ишлайди. Twitter фойдаланувчиси Алекс Тэйлорнинг (@adntaylor) ёзишича, iPhone’нинг бундай нусхаси атиги 80 доллар туради. Бу ҳақиқий iPhone X’дан 16 мартага арзон.

iPhone X нусхасининг ўзига хос жиҳатлари: 

•  Дисплей: 1440х720 пиксель кенгликка эга 6 дюйм;
•  Процессор: MediaTek MT6739;
•  Хотира: 2 ГБ оператив ва 16 ГБ доимий;
•  Камера: 12+2 Мп асосий ва 16+2 Мп фронталь;
•  Аккумулятор: 2900 мАс;
•  Тизим: Android 8.0 Oreo.

Top