Ўзбекистон | 19:40 / 27.10.2017
58398
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти пахта режасини «тўлдирди»

Навоий вилояти 2017 йилги пахта топшириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарди. Республика вилоятларида 2017 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси тайёрлаш тўғрисидаги маълумотномада келтирилишича, навоийлик пахтакорлар 27 октябрь ҳолатига кўра, давлатга 97 минг 330 тонна пахта топширган (режа - 97 минг тонна).

Республикада биринчи бўлиб, 13 октябрь куни Хоразм вилояти пахта сотиш режасини адо этганди. Бир ҳафта муқаддам, 20 октябрь куни эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳам пахта сотиш режасини бажарди.

Айни вақтда Бухоро, Самарқанд ва Андижон вилоятлари ҳам режага яқинлашмоқда. Сирдарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари эса нисбатан ортда қолган.

Республика бўйича бу мавсумда 3 миллион 180 минг 700 тонна пахта ҳосили териб олиш режалаштирилган.

Мавзуга оид