17:36 / 28.10.2017
14409

Қирғизистон Россия империясига қарши исён кунини нишонлайди

Қирғизистон республикаси Октябрь инқилоби куни Тарих ва аждодлар хотирасига куни сифатида нишонланадиган бўлди. Мамлакат президенти Алмазбек Атамбоев шундай қарор қабул қилди. У имзолаган фармон матни давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакат фуқаролари 7 ва 8 ноябрь кунларини Аждодлар хотираси ва тарих куни сифатида нишонлашади. У бевосита 1916 йилги воқеалар муносабати билан жорий қилинмоқда. Бир аср муқаддам ўша йили Россия империясига қарши давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Бунинг оқибатида қирғизлар ҳалок бўлган эди. 

Фармонда таъкидланишича, қирғиз ҳалқи ўзининг 3 минг йиллик тарихи давомида доим мустақилликка интилиб келган. 

«Подшоҳнинг жазолаш отрядлари томонидан исён шафқатсиз бостирилган, тинч аҳоли вакиллари устидан қонли ўч олишлар амалга оширилган. Маҳаллий аҳолининг мажбурликдан ватанларини тарк этиши туфайли қирғиз халқи ўлим ёқасига келиб қолган эди», — дейилади ҳужжатда. 

Top