17:13 / 31.10.2017
7916

Хитой қашшоқликни йўқотишда туризм қўл келиши ҳақида бонг урмоқда

Фото: Reuters

Хитой қишлоқ туманларда туризмни аҳолининг аксарият қисмини қашшоқликдан қутқариш мақсадида ривожлантириш ниятида, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

ХХРнинг туризм ишлари бўйича Давлат бошқармасидан хабар қилишларича, мамлакат 2016-2020 йилларда туризмни ривожлантириш ҳисобидан 12 млн. инсонни қашшоқлик домидан чиқариб олмоқчи.

Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу вилояти ҳукумати минглаб туристик ресурсларни аниқлаган ва 14 та қашшоқ уездда сайёҳлик ҳудуди қурилишини қўллаб-қувватлади.

Манзилли лойиҳаларнинг амалга оширилиши қишлоқ туманлардаги 70 минг кишига даромад даражасини вилоятда ўрнатилган қашшоқлик чегарасидан юқорига кўтариб олиш имконини берди, дея таъкидлаб ўтишди бошқармадан.

Бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий ҳукуматлар туристик соҳани рағбатлантириш учун қишлоқ туманларда инфратузилма ҳамда хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилишди ва маблағлар йўналтиришди.

Хитой ҳукумати томонидан қашшоқликни бартараф этиш 2020 йилга қадар ўрта фаровон жамиятни қуриш давомидаги муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. 2016 йилнинг охиридаги маълумотларга кўра, мамлакатда 43,35 млн. киши қашшоқликда умр кечиради.

Top