16:49 / 04.11.2017
4506

Ливан бош вазири истеъфога чиқди

Фото: РИА "Новости"

Ливан бош вазири Саад Ҳаририй истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда маҳаллий LBC телеканали “Ал-Мустакбал” партиясидаги ўз манбасига таянган ҳолда.

"(Ҳаририй етакчи бўлган) “Ал-Мустакбал”даги манба Ливан бош вазири истеъфога чиққани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади", - дея хабар бермоқда телеканал.

Саад Ҳаририй Ливан бош вазири лавозимини 2009-2011 йилларда ва 2016 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб эгаллаб келган.

Top