11:05 / 06.11.2017
13326

Қирғизистонда 10 киши ЙТҲ қурбонига айланди

Фото: Shutterstock

Қирғизистондаги Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 457-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўн киши, шу жумладан икки ёш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан соат 00:05да юз берган.

«Йўлда Honda Stepwgn автомобили ҳамда MAN газ олиб юрувчи машинаси тўқнашган. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, улар орасида олти ойлик чақалоқ ҳам бор, яна икки инсон Тош-Кўмир шаҳри шифохонасида ҳаётдан кўз юмди», - дея хабар қилган маҳкама вакили.

Ҳалок бўлганлар орасида етти эркак, бир аёл ва икки ёш бола бор, уларнинг шахси аниқланмоқда.

Top