00:24 / 07.11.2017
9006

Техасдаги черковда содир этилган отишма теракт сифатида тергов қилинмаяпти

Фото: Reuters

Техас штатидаги баптистлар черковидаги отишма теракт сифатида тергов қилинмаяпти. Бу ҳақда Федерал қидирувлар бюроси вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Айни вақтда биз терговни “террорчилик” моддаси бўйича олиб бормаяпмиз”, деб айтган ФҚБ вакили.  

Reuters ахборот агентлиги Техас ҳукуматига иқтибос келтирган ҳолда отишмани содир этган Девин Келлининг уйида муаммолар бўлгани, у ҳаттоки қайнонасига таҳдид қилганини маълум қилди. 

Аввалроқ Техас губернатори Грегг Эббот қотилнинг черков билан алоқаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Top