17:00 / 07.11.2017
125410

«Ўзбекфильм»га таниқли актёр директор этиб тайинланди

Фотиҳ Жалолов «Ўзбекфильм» АЖ директори в.б этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» ахборот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Жалолов бу лавозимга «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокировнинг 2017 йил 30 октябрдаги буйруғига мувофиқ тайинланган.

"Сардор" фильмидан кадр

Фотиҳ Жалолов театр ва кино актёри ҳисобланади. 1984 йилда А.Островский номидаги Тошкент театр-рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Бундан аввал Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзбеккино» тизимида ишлаган. Жалолов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекфильм»нинг аввалги директори Ҳилол Насимов 27 октябрь куни акционерлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилишида ўз лавозимидан озод қилинганди.

Top