09:05 / 08.11.2017
7230

“O’zmedeksport” ташқи иқтисодий давлат корхонаси номи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Ҳужжат билан “Ўзфармсаноат” ДАК аъзоларининг концерн мулки ва бошқа товар-моддий бойликларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ўтказиш билан уни тугатиш тўғрисидаги;  

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг: 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “O‘zmedeksport” республика ташқи иқтисодий давлат корхонасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “O’zmedimpeks” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “O’zmedimpeks” ДУК) этиб қайта номлаш; 

“Ўзмедлизинг” АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини “O’zmedimpeks” ДУКга давлат улуши бўйича акциядор функциясини берган ҳолда оператив бошқарувга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди. 

Белгилаб қўйилишича, “O’zmedimpeks” ДУК: 

молиялаштириш манбасидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун тиббиёт техникалари ҳамда махсус тиббиёт автотранспортининг ягона етказиб берувчиси, шунингдек, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича агент; 

халқаро молия институтларининг кредитлари, грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббиёт техникалари ва махсус тиббиёт автотранспортининг хариди бўйича тендер комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади. 

Top