08:19 / 11.11.2017
10971

ЖЧ -2018 плей-офф босқичи: Гондурас ва Австралия дуранг натижа қайд қилди

Фото: Getty Images

2018 йилги жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун плей-офф раундининг 1-учрашувида Гондурас ва Австралия терма жамоалари дуранг натижа қайд қилишди. Гондураснинг Сан-Педро-Сула шаҳридаги “Олимпико Метрополитано” стадионида ўтган учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Ўйин кескин руҳда ўтган ва ўйинчилар умумий ҳисобда 8 та огоҳлантириш олишган.

Шу тариқа, ушбу жуфтликда Россияга йўлланма тақдири 15 ноябрда Сиднейда ўтадиган жавоб учрашувида ҳал бўлади.

ЖЧ-2018. Қитъалараро плей-офф. 1-учрашув.
Гондурас – Австралия 
– 0 : 0

Гондурас: Эскобер, Бекелес, Исагирре, Паласиос, Фигероа, Ланса (Чиринос 60), Мехия, Кларос, Лопес (М. Мартинес 66), Э. Лосано (Костли 73), Киото.
Австралия: Райан, Юрман, Сейнсбери, Райт, Бехич, Рисдон (Дегенек 84), Муй, Единак, Луонго, Ирвайн (Рогич 74), Юрич (Рукавица 89).
Огоҳлантиришлар: Бекелес 19, Паласиос 38, Рисдон 39, Юрман 47, Сейнсбери 48, Кларос 78, Луонго 87, М. Мартинес 90+3.

 

Top