Жамият | 10:10 / 14.11.2017
8376
2 дақиқада ўқилади

Нидерландиялик рассомнинг картинаси АҚШдаги аукционда 81,3 млн долларга сотилди

Фото: Christie’s

Нидерландиялик машҳур рассом Винсент Ван Гогнинг (1853-1890) "Шудгорланган ер ва шудгорчи" (Laboureur dans un champ, 1889) номли картинаси 13 ноябрь куни Нью Йоркда бўлиб ўтган ким ошди савдосида 81,3 млн долларга сотилди. Бу ҳақда савдоларни уюштирган Christie's ким ошди савдо уйи вакилларига асосланган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда

Унинг савдога қўйилган қиймати 50 млн доллардан ортиқроққа баҳоланган эди. Ван Гог ушбу расмда умрининг охирларида Франциядаги шифохонадаги деразадан гувоҳ бўлган воқеликни тасвирлаган. Сурат замондош рассомлар ва импрессионистларнинг хусусий тўпламда сақланиб келаётган картиналари орасида энг қимматлиси деб баҳоланар эди. Ким ошди савдо жонли эфирда Christie's сайтида узатилган.

Умуман, америкалик филантроп ва меценат Перри Басс ҳамда унинг рафиқаси Нэнси Лига тегишли тўпламда 60 дан ортиқ картина бор эди. Савдолар якунида тушган пул миқдор 479 млн долларни ташкил этди.

Мавзуга оид