16:40 / 16.11.2017
17794

Абдусалом Азизов Озарбойжон мудофаа вазири билан музокара ўтказди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Озарбойжон Республикасига расмий ташриф билан келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг KUN.UZ’га хабар қилишича, 16 ноябрь тонгдан Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбойжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев қабрига гулчамбар қўйди. Боку шаҳридаги “Шаҳидлар хиёбони” мемориал мажмуаси зиёратидан кейин Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Икки мамлакат ҳарбий идоралари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим ва бошқа йўналишлардаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий делегациясининг Озарбойжон Республикасига расмий ташрифи давом этмоқда.

Top