Ўзбекистон | 12:50 / 16.11.2017
16547
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири ўзгарди

Фото: KUN.UZ

Маҳмуд Саидаҳмедович Садиқов Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz ўз манбаларига асосан хабар тарқатган.

Маҳмуд Садиқов ўтган йилнинг 13 октябрь куни молия вазири лавозимини тарк этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари этиб тайинланган эди. 

М.Садиқов иш фаолияти давомида Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими иқтисодчиси, Амударё тумани молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ва Амударё тумани молия бўлими мудири лавозимларида ҳам ишлаган.

Мавзуга оид