Атамбоев энди нима қилишини айтди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг якуний матбуот анжуманида айтишича, янги давлат раҳбари инаугурациясидан сўнг ҳордиқ чиқаришга жўнаб кетади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Мен инаугурациядан сўнг дарҳол жўнаб кетишни мўлжалламоқдаман. Умид қиламанки, 1 декабрдан мен мамлакатда бўлмайман. Мен олти йил давомида ишлашга кучим ва соғлиғим етгани учун яратганга шукрона келтираман. Бу жуда узоқ муддат бўлди», - дея айтиб ўтди Атамбоев.
Шунингдек унинг айтишича, шифокорлар унда доимий чарчоқ синдромини аниқлашган. Атамбоевнинг таъкидлашича, шундай кунлар ҳам бўлганки, у ҳаттоки уйқуга ҳам тўймаган.
«Мамлакат парчаланиб кетиш ва уруш арафасида турган кунлар бўлди, ҳозир бу йўқ ҳамда, умид қиламанки, умуман ҳеч қачон бўлмайди», - дея маълум қилди президент.
Шу билан бирга, Атамбоев 2020 йилги парламент сайловларида иштирок этиши мумкинлигини истисно этмади.
«Парламентга сайловлар бўлганида, катта эҳтимол билан, мен рўйхатда 1-рақам остида бўламан», - дея айтиб ўтди у.
Аввалроқ Атамбоев Қозоғистон билан вазиятда Россия манфаати ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024