08:41 / 20.11.2017
25784

«Набираларимга қотил эканимни айтишмоқда». Тельман Исмоилов баёнот берди

Фото: Вячеслав Прокофьев/ТАСС

Таниқли тадбиркор Тельман Исмоиловнинг «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Россиядаги қатор қотилликларга алоқадор эмас.

«Бугун менинг набираларимга бувалари қотил эканини айтишмоқда. Бу кимга ёқади? Мен қотилликларга алоқадор эмаслигимни маълум қилмоқчиман ҳамда буни исботлаб беришим мумкин», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек, Исмоиловнинг қўшимча қилишича, «ҳаёти давомида биронта ҳам жиноят содир этмаган».

Аввалроқ Тельман Исмоилов таниқли хонандага уюштирилган суиқасдга алоқадор бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.

Top