Ўзбекистон | 21:30 / 20.11.2017
186908
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдан чиқиш йўллари тўсилган: Хавфли шахс қидирилмоқда

20 ноябрь кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридан чиқишдаги барча постларда, шаҳарга кириш ва шаҳардан чиқиш йўналишларидаги постларда («Эшонгузар», «Эркин», «Келес», «Барданкўл») текширув кучайтирилди, куннинг маълум вақтида постлар ёпиб қўйилди. 

Эркин» постидаги кундузги вазият.
Фото: Telegram / «Водители Ташкента»

«Кун» мухбирининг маълум қилишича, соат 19:00 атрофида Тошкентдан Янгийўлга қатновчи маршруткалар қатновни тўхтатган, одатда бу йўналишда қатнов кечқурунги соат 21:00 гача, - Isuzu (297, 300), Gazel, Istana (224, 300) русумли автомобиллар воситасида амалга ошириларди. 

Натижада бекатларда ўнлаб кишилар тўпланиб қолган, йўловчиларни йўл-йўлакай ташувчи таксилар нархларни икки баробар (3000 сўмдан 6000 сўмга) оширган.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

«Эшонгузар» ва «Эркин» постларида шаҳардан чиқиш йўналишида катта тирбандликлар юзага келган - 700-800 метргача. Постларда барча чироқлар ёқилган, ҳар бир автомобилнинг ҳар бир йўловчиси синчиклаб текширилмоқда.

Эркин» постидаги кечқурунги вазият.
Фото: Telegram / «Водители Ташкента»

Бунга бугун 20 ноябрь куни Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган муқаддам судланган уч беморнинг учинчисини қидириш ишлари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга, бу борада расмий изоҳ берилмагани учун ҳолатнинг бошқа сабаблари бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмайди.

Мавзуга оид