18:43 / 22.11.2017
97626

Тузатиш. Шуҳрат Нуралиев ҳаёт, лекин чуқур кома ҳолатида

Фото: Instagram/ShuhratNur

Бир қанча вақт муқаддам таниқли театр ва кино актёри, режиссёр Шуҳрат Нуралиевга яқин бўлганлар у оғир хасталикдан сўнг вафот этгани ҳақида хабар беришганди.

Кейинчалик аниқлик киритилишича, таниқли актёр Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда. У кома ҳолатида экани айтилмоқда, шифокорлар актёр ва режиссёрнинг ҳаёти учун курашмоқда.

Таҳририят тасдиқланмаган хабарни бергани учун ўқувчилардан узр сўрайди.

Top