12:01 / 09.12.2017
19606

Леонид Броневой вафот этди

Фото: РИА "Новости"

9 декабрь, шанба куни эрталаб таниқли театр ва кино актёри Леонид Броневой 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости артист ишлаган Москвадаги “Ленком” театри директори Марк Варшаверга таянган ҳолда хабар бермоқда.

"Бугун соат 7.30да СССР халқ артисти Леонид Сергеевич Броневой ҳаётдан кўз юмди", - дея айтиб ўтган Варшавер.

Эслатиб ўтамиз, Леонид Броневой 1928 йилнинг 17 декабрь куни Киев шаҳрида туғилган. 1950 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр институтини тамомлаган. Ўқиш вақтида радиода сухандон бўлиб ишлаган, ўзбек тилида ҳам эшиттиришлар олиб борган. 1987 йилда СССР халқ артисти унвони билан тақдирланган. Броневой кинода “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” (Генрих Мюллер), “Покров дарвозалари” (Аркадий Велюров), “Ўша Мюнхгаузен” (ҳерцог — Ҳанновер курфюрсти)  каби фильмларда ижро этган роллари билан машҳур эди.

Top