Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлат раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмонлар китобига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва банклари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. Расмий Сеул мамлакатимизда саноат ва инфратузилмани диверсификация ва модернизация қилишга доир устувор дастурларни амалга оширишда анъанавий етакчи инвестицион ва технологик шерик ҳисобланади.
Жорий йил 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун Тошкентда давлат раҳбари қабулида бўлиб, биродарлашган шаҳарлар – Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди.
Бугунги учрашувда замонавий технологиялар асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвонини беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланишида президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
Давлат раҳбари халқларимиз ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳри фахрий фуқароси унвони тантанали топширилди.
Мавзуга оид
17:28 / 27.11.2024
Сеулдан Тошкентга учиши керак бўлган рейс ноқулай об-ҳаво сабаб кечиктирилди
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:50 / 22.10.2024
ОАВ: Сеул Украинага разведка ходимларини юбориши мумкин
20:48 / 09.10.2024