Жаҳон | 14:15 / 24.11.2017
16591
1 дақиқада ўқилади
Жээнбеков Атамбоевни қаҳрамон деб эълон қилмоқчи
Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков давлатнинг аввалги раҳбари Алмазбек Атамбоевга республика Қаҳрамони унвонини бериш ниятида, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
«Қирғизистонга фидокорона хизматингиз ва узоқ кўра билишингиз туфайли сиз Қирғизистон Қаҳрамони олий унвонига ва «Ак-Шумкар» (Оқ лочин) кўкрак нишони билан мукофотланишга лойиқсиз», - дея айтиб ўтди Жээнбеков инаугурация маросимидаги нутқида.
Қирғизистоннинг янги президенти сўзларига кўра, Атамбоевга халқ номидан ушбу унвонни топшириш унинг учун катта шарафга айланади.
Жээнбековнинг қайд этишича, президент лавозимидаги илк фармони Атамбоевнинг мукофотланиши ҳақида бўлади.