«Биз тайёрмиз». Назарбоев Миср президентига мурожаат қилди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона Миср ҳукумати билан замонавий дунёдаги таҳдидларга қарши биргаликда курашишга тайёр эканини маълум қилди, шунингдек, Синай шимолида юз берган теракт туфайли таъзия изҳор этди.
«Қозоғистон Миср билан ҳозирги вақтдаги таҳдидлар билан курашиш бўйича ҳамкорликка ҳар доим тайёр. Бу мамлакатларимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун керак», - дейилади Назарбоевнинг Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийга йўллаган мактубида.
Эслатиб ўтамиз, портлаш Синай шимолидаги Ал-Ариш шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган масжидда рўй берди. Жангарилар жума намози вақтида портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришган, сўнг масжиддан югуриб чиқаётган одамларни ўққа тутишган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳодиса оқибатида 235 киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
14:27 / 09.12.2024
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
14:08 / 28.11.2024