Қирғизистонликлар янги президентдан нималар кутмоқда?
Қирғизистондаги «Демократия ва фуқаролик жамияти учун коалиция» жамоат ташкилоти 10-18 ноябрь куни аҳолининг янги президентга нисбатан кайфиятини билиш мақсадида умуммиллий ижтимоий сўров ўтказди.
Ҳисоботга кўра, Қирғизистон фуқароларининг 26,8 фоизи Сооронбай Жээнбековнинг президент лавозимига келиши билан ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар юз бермаслигига ишонч билдиришган.
39,7 фоиз респондентларнинг фикрича, мамлакат 2017 йилнинг 1 декабридан сўнг тез ривожлана бошлайди, Жээнбеков бу санада давлат раҳбари мақомида лавозимларини бажаришга киришади.
Аҳолининг ижобий кайфияти сентябрь ойида, сайловлардан аввал ўтказилган сўров натижалари билан таққослаганда анча тушиб кетган.
«Сентябрь сўровида респондентларнинг 57,6 фоизи янги президент сайланганидан сўнг мамлакатда яхши ўзгаришлар бўлишига ишонишган. Бу борада ниманидир ўзгаришига ишонмаганлар эса 12,5 фоизи эди», - дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024