Жаҳон | 09:53 / 26.11.2017
14519
2 дақиқада ўқилади

Миср масжидидаги қуролли кимсалар ИШИД байроғини олиб юришгани айтилмоқда

Фото: AP

Мисрнинг Шимолий Синай ҳудудидаги масжидга жума куни ҳужум уюштирган қуролланган жиноятчилар эшиклар ва деразалар орқали ўт очиб, 300 дан ортиқ мусулмонни ўлдирар экан, ИШИД байроғини силкитган. Мамлакат расмийлари шу ҳақда баёнот беришди.

Аммо, ҳозирча, бирор террорчи гуруҳ мазкур жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Миср кучлари Сурия ва Ироқда жиддий қаршиликка дуч келганидан сўнг, бу минтақага кўчган ИШИД кучларига қарши кураш олиб бормоқда. 

Мисрнинг янги тарихидаги энг қонли террорчилик хуружидан сўнг, мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ Ас Сиси барча масжидлар ва асосий бино-иншоотларда хавфсизликни кучайтиришга кўрсатма бериб, мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилган эди. 

MENA давлат агентлиги қурбонлар сони 305 кишига етганини маълум қилди. Улардан 27 нафари болалардир, 128 одам яраланган. 

Мазкур жиноятни тергов қилаётган прокурорнинг яраланганлар билан ўтказган суҳбатидан сўнг маълум қилишича, ИШИД аъзолари Ал Ариш шаҳри ғарбидаги Ал Равда масжидининг эшиги ва 12 та деразасидан масжид ичидагиларни ўққа тутган. 

Мавзуга оид