19:36 / 28.11.2017
9395

Газдан фойдаланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир таклифлар билдирилди

Фото: Fotolia

"Ўзтрансгаз" ташаббуси билан ўтказилган III республика семинарида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Фуқаролар яшаш секторларида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш таклифи билан чиқди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди. Унга кўра, жойларда ҳамкорликда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланган:

  • Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларидаги газ ва иситиш жиҳозлари, дудбуронлари ва вентиляция тизимларининг иситиш мавсумидан олдин техник кўрикдан тўлиқ ўтказилишини таъминлаш ва назорат қилиш;
  • Табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш, дудбурон ва мўриконларни қуриш ва улардан тўғри фойдаланиш тартиби бўйича идоравий веб-сайтларга тегишли маълумотларни жойлаштириш;
  • Аҳоли истеъмоли учун етказиб берилаётган  суюлтирилган газ ва кўмир тарқатиш пунктларига мурожаат қилган ҳар бир ташкилот ва фуқарога суюлтирилган газ, кўмир ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш ҳамда носоз, ностандарт (қўлбола ясалган) ва сертификатланмаган газ иситиш анжомларини ишлатиш ҳаёт учун хавфли эканлиги тўғрисида фуқароларга қисқа мазмундаги эслатмалар тарқатиш ишларини ташкил қилиш;
  • Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ  вазиятларнинг салбий оқибатлари ҳамда газ жиҳозларидан техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш:     
  1. аҳоли учун таъсирчан видео-радио роликларни ишлаб чиқиш ва оммабоп вақтларда мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали узатиб бориш;         
  2. эслатма, буклет ва лифлетлар ишлаб чиқиб, аҳолига тарқатиш;         
  3. аҳоли гавжум жой (шохбекат, жамоат транспортларининг охирги бекатлари, автобус, трамвай, троллейбус, метро ва йўналишли такси салон)ларга тегишли мазмундаги плакатлар осиб қўйиш;         
  4. шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларидаги мавжуд реклама қалқонларига баннерларни ўрнатиш;         
  5. жойлардаги ўзини-ўзи бошқариш органларида меҳнатга жалб этилмаган аҳоли билан ҳамда ижтимоий, иқтисодий ва халқ хўжалиги объектларининг ишчи-ходимлари билан кенг қамровли маъруза ва суҳбатлар ўтказиш;
  6. кинотеатрларда фильмлар намойиши олдидан ижтимоий роликларни намойиш этиш.      
  • Чет давлатларда ишлаб чиқилган сифат сертификатга эга бўлмаган газ иситиш печлари ва сўрғичларни республика ҳудудига кириб келиши ва сотилишини таъқиқлаш чораларини кучайтириш;       
  • “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” дастури асосида табиий газ ва бошқа альтернатив ёқилғи турларидан иситиш печларидан ва асбобларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан ўрта умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлар ҳамда олий ўқув муассасаларида қўшимча интеграллашган дарслар ўтилишини таъминлаш. 
Top