09:34 / 30.11.2017
9294

Хотамжон Кетмонов бошчилигидаги делегация Хитойга жўнаб кетди

2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси ва хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ўртасида олий даражадаги мулоқотда иштирок этиш учун Пекин шаҳрига жўнаб кетди. 

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон делегациясидан Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари, Олий Мажлисга сайланган сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати раҳбарлари ўрин олган.

Top