Яманнинг собиқ президенти ҳусийлар билан алоқаларни расман узди
Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ ҳусийлар ҳаракати “Ансор Аллоҳ” билан иттифоқдошлик алоқаларини тўхтатишини расман эълон қилди. Бу ҳақда 4 декабрда Al Arabiya телеканали маълум қилди.
Салоҳ бу қарорини ҳусийларнинг Яманда халққа қарши ҳаракатлар олиб боришлари ва Эроннинг сиёсий буюртмасини бажаришлари билан тушунтирди. “Мамлакатни ҳусийлар тузилмалари қабиҳликларидан қутқариш зарур”, деб айтган Салоҳ. Унинг айтишича, ҳусийлар “ўзларининг ғараз мақсадлари учун ва Эрон уларга суқиштирган тор дунёқарашларига таяниб мамлакатни очарлик билан қийнамоқда”. Салоҳнинг фикрича, “Яман пойтахти Санодаги жанг майдонида ҳал қилувчи онлар келди”.
Санода Салоҳ тарафдорлари ва ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар 29 ноябрдан бери давом этиб келмоқда. Жанглар давомида икки томондан 200 га яқин одам ҳалок бўлган. Маълум қилинишича, Санонинг кўплаб туманларини қамраб олган жангларда Салоҳ тарафдорлари ҳусийларни анча чекинишга мажбур қилдилар.
2 декабрда Салоҳ партияси ҳусийларга қарши курашга чорлаган. Бундан ташқари, Салоҳ Ямандан қамал олингандан кейин қўшни давлатлар билан мулоқот олиб боришга тайёрлигини билдирган.
Ҳусийларга қарши кураш олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Салоҳнинг бу ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Бу орада “Ансор Аллоҳ” етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий Салоҳни қўллаб-қувватловчи кучларнинг ҳаракатларини “ақлсиз ва шубҳали”, Салоҳнинг ўзини эса сотқин деб атаган.
Мавзуга оид
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
20:11 / 07.10.2024
WSJ: «Қурол барони» Виктор Бут яна савдога қайтди. У ҳусийчиларга автомат сотиш битимида қатнашди
23:45 / 03.05.2024
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
22:07 / 15.03.2024