Прокуратура Андижон шаҳар ҳокимининг ножўя ҳаракатини текширмоқда
Андижон вилоят прокуратураси Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев иши бўйича тергов ишини бошлади. Бу ҳақда ишончли манба Kun.uz'га хабар берган.
Маълум қилинишича, Дилмурод Раҳматуллаев айни пайтда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси, депутат ҳисобланади. Шу боисдан, ҳокимга нисбатан тергов ҳаракатини давом эттириш учун вилоят прокуратураси вақтинча «депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш» тўғрисидаги сўровни тайёрлаган.
Қонунчиликда назарда тутилган муддатга кўра, депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Шунингдек, халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.
Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши, унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. Прокуратура ушбу вазиятга тегишлича ҳуқуқий баҳо бериши ва тергов-суриштирув ишини давом эттириши ана шу Кенгаш қарорига мувофиқ бажарилади.
Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунда депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, Халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.
12-модда. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби
Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади.
Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024