15:30 / 05.12.2017
6294

Пучдемон ҳибсга олинмайдиган бўлди

© EPA-EFE/OLIVIER HOSLET

Испания Олий суди Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни қайтариб олган. Бу ҳақдаEl País хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, бу Пучдемон билан бирга Бельгияга қочиб кетган мухториятнинг яна 4 нафар собиқ амалдорига ҳам тааллуқлидир. 

Бундан аввалроқ Пучдемон Каталонияда референдумнинг иккинчи тури ўтказилишини маълум қилганди.

Мавзу
Каталонияда мустақиллик референдуми

Испаниянинг шимолий-шарқий ҳудудида, Каталония автономиясида, истиқомат қилувчи аҳоли 1 октябрь каталонларнинг мустақиллик масаласини ҳал этиш учун кўчага чиқди. Расмий Мадрид ушбу ҳаракатни йўққа чиқариш мақсадида маҳаллий полиция кучидан фойдаланмоқда.

Барчаси
Top