14:00 / 06.12.2017
44157

ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди. «Локомотив» «В» гуруҳида

Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё чемпионлар лигасининг 2018 йилги мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган Тошкентнинг «Локомотив» клуби В гуруҳида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Ваҳда», Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» ва плей-офф саралаш босқичининг «Зоб Оҳан» ёки «Аизавл» жамоалари ғолибига қарши кураш олиб борадиган бўлди.

Саралаш плей-оффидан мусобақаларни бошлайдиган Қаршининг «Насаф» клуби «С», Тошкентнинг «Пахтакор» клуби эса «А» гуруҳига тушиши мумкин бўлади.

«Насаф» С гуруҳида БААнинг «Ал-Васл», Қатарнинг «Ас-Садд» ва Эроннинг «Персеполис» жамоаларига қарши кураш олиб бориши мумкин бўлади. Бунинг учун жамоа Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клуби тўсиғидан ўтиши лозим.

А гуруҳидан жой олиши мумкин бўлган «Пахтакор» эса гуруҳида Бирлашган Араб амирликларининг «Ал-Жазийра», Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳлий» ва Эроннинг «Тракторсози» жамоаларига қарши майдонга тушиши мумкин бўлади. Бунинг учун жамоа «Ал-Ғарафа» тўсиғидан ўтиши лозим.

Қуръанинг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди.

Осиё чемпионлар лигаси, гуруҳ босқичи
Ғарбий минтақа

«A» гуруҳи
«Ал-Жазийра» (БАА)
«Ал-Аҳлий» (Саудия Арабистони)
«Тракторсози» (Эрон)
«Ал-Ғарафа» (Қатар) - «Пахтакор» жуфтлиги ғолиби

«B» гуруҳи
«Ад-Дуҳайл» (Қатар)
«Ал Ваҳда» (БАА)
«Локомотив» (Ўзбекистон)
«Зоб Оҳан» (Эрон) - «Аизавл» (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолиби

«C» гуруҳи
«Персеполис» (Эрон)
«Ас-Садд» (Қатар)
«Ал-Васл» (БАА)
«Насаф» (Ўзбекистон) - «Ал-Файсалий» (Иордания) жуфтлиги ғолиби

«D» гуруҳи
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Истиқлол» (Эрон)
«Ар-Райян» (Қатар)
«Ал-Айн» (БАА) - «Малкия» (Баҳрайн) жуфтлиги ғолиби

Шарқий минтақа
«E» гуруҳи

«Чонбук Моторс» (Жанубий Корея)
«Китчи» (Ҳонгконг)
плей-офф ғолиби
плей-офф ғолиби

«F» гуруҳи
«Кавасаки Фронтале» (Япония)
«Улсан Ҳюндай» (Жанубий Корея)
«Мельбурн Виктори» (Австралия)
плей-офф ғолиби

«G» гуруҳи
«Гуангжоу Эвергранд» (Хитой)
Япония император кубоги ғолиби
«Жежу Юнайтед» (Жанубий Корея)
«Бурирам Юнайтед» (Таиланд)

«H» гуруҳи
«ФК Сидней» (Австралия)
«Шангҳай Шенҳуа» (Хитой)
«Кашима Антлерс» (Япония)
плей-офф ғолиби

Top