20:25 / 12.12.2017
5753

Японияликлар йил иероглифи сифатида Шимолий Кореяни англатувчи белгини танлашди 

Фото: © СС0

Японияликлар 2017 йил белгисини танлашди. Бунга бағишланган маросим Киотода бўлиб ўтди.

Декабрь бошидан бери иероглифлар билан боғлиқ билимларни текшириш жамиятига 2017 йилнинг иероглифи бўйича вариантлар билдирилган мактублар келиб тушган.

Натижада Японияда Шимолий Кореяни англатувчи “Шимол” (кито) иероглифи йил белгиси сифатида танланган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу белгининг танланиши японияликларнинг Шимолий Кореядаги ракета ва ядровий синовлардан қўрқувларини акс эттиради.

Top