17:00 / 12.12.2017
12146

Донбассда 3 йил ичида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди 

Фото: ТАСС

Донбассда можаро бошланганидан бери 10,3 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди ва 25 мингдан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА «Новости» БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича Мониторинг миссияси ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Умумий ҳисобда 2014 йилнинг 14 апрелидан 2017 йилнинг 15 ноябрига қадар БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси Украинадаги можаро туфайли 35081 нафар жабрланганни қайд этди, улар орасида Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари, оддий фуқаролар ва қуролланган гуруҳлар аъзолари ҳам бор. Бу рақам 10303 ҳалок бўлганлар ва 24778 нафар жароҳатланганларни ўз ичига қамраб олади», - дейилади БМТ ҳисоботида.

БМТдан таъкидлашларича, тинч аҳоли вакиллари орасида ҳалок бўлганлар сони 2,8 минг кишидан кам эмас, жароҳатланганлар сони эса тахминан етти-тўққиз минг киши атрофида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Донбассдаги можаро қачон кескинлашиши мумкинлиги айтилганди.

Top