18:15 / 13.12.2017
12111

Руҳоний Исроилга қарши бирлашишга чақирди

Фото: Iranian Presidency/AP

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний араб давлатларини Исроилга қарши туриш мақсадида бирлашишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.

Руҳоний Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилишида чиқиш қилиб, мамлакатлар етакчиларини ички можароларга барҳам бериш ҳамда Исроилга қарши бирлашишга чақирди.

Шунингдек унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш бўйича қарори шуни кўрсатадики, Қўшма Штатлар минтақадаги можароларга ечим топишда воситачи вазифасини уддалай олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги мусулмон мамлакатлар етакчиларининг саммитида ал-Қудсни Фаластин пойтахти сифатида тан олишни таклиф қилди ҳамда шаҳарни «мусулмонлар учун қизил чизиқ» деб атаганди

Top