12:48 / 14.12.2017
13208

БМТ бош котиби Шимолий Кореяга оид баёнот берди

Фото: EPA

БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, халқаро ҳамжамият КХДР билан урушга йўл қўймаслик бўйича барча чораларни кўриши лозим.

«Рўй бериши мумкин бўлган энг ёмон нарса бу шуки, бизнинг барчамиз, ойпараст -  уйқусида уйғоқдек юраверадиган одамлар каби драматик оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган уруш ботқоғига ботиб кетишимиз мумкин», - дея унинг сўзларини келтиради Интерфакс.

Унинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан жорий этилган санкцияларга риоя қилиш ўта муҳимдир.

БМТ бош котибининг фикрига кўра, «бу биринчи навбатда Шимолий Кореяга алоқадор, бироқ бошқа мамлакатларга ҳам тегишли, уларнинг роли жуда ҳам катта».

Гутерреш Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга дипломатия йўли билан айлантиришга эришишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин шимолий кореялик олимлар ҳамда ишчилар “ядровий кучларни сифат ва сон бўйича мустаҳкамлаш” учун “энг янги қурол ва ускуналарни” ишлаб чиқаришда давом этиши ҳақида маълум қилганди.

Top