14:00 / 14.12.2017
21924

Кутилмаган бурилиш. Жаҳон банки нефть ва газ бўйича муҳим қарорни қабул қилди 

Фото: EPA

Жаҳон банки 2019 йилдан нефть ва газ конларининг геология қидирув ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши ҳақида маълум қилди, бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарлар ошиб бораётгани туфайли рўй беради, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» Жаҳон банкининг Париждаги One Planet Summit саммитида тарқатилган хабарига таянган ҳолда.

Айни дамда Жаҳон банкининг ривожланаётган мамлакатлар нефтгаз соҳаси учун кредитлари кредит портфелидан 1-2 фоизни ташкил этади, уларнинг умумий ҳажми эса 280 млрд доллардан кўпроққа тенг.

Банк ўта фавқулодда ҳолатлардагина қашшоқ мамлакатларда нефтгаз лойиҳаларини кредитлаш имкониятини кўриб чиқиши мумкин, бу агарда аҳолининг кам таъминланган қатлами электр энергиясидан бемалол фойдаланишига имкон берса, лойиҳаларнинг ўзи эса 2015 йилдаги иқлим бўйича Париж битимга зид бўлмаса амалга ошади.

Жаҳон банки 2010 йилда кўмир ИЭС ва улар билан боғлиқ бўлган лойиҳаларни кредитлашни тўхтатди.

Жаҳон банки хабарида таъкидланишича, у тез ўзгараётган жаҳон шароитларида иш услубини қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлганини кўрмоқда. 2020 йилга келиб кредитлашнинг 28 фоизи иқлим ўзгаришига қарши курашишга йўналтирилади.

Бозордаги умумий қиймати 6,3 трлн доллардан ортиқни ташкил этувчи 237 компания углеводородлардан қарамлик даражаси анча паст бўлган иқтисодиётга ўтиш бўйича янги ташаббусни қўллаб-қувватлади, дея маълум қилган Англия банки раҳбари Марк Карни Париждаги конференцияда.

Top