09:50 / 17.12.2017
18806

Жангариларда янги авлоддаги миналар топилди – ОАВ

Фото: Stena.ee

Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангариларидан қайтариб олинган ҳудудлар миналардан тозаланётган вақтда фабрикада ишлаб чиқарилиш аломатларига эга, штампланган корпус ва резина прокладкали, 4-авлоддаги миналар топилди. Жангарилар ушбу миналарни яширин заводлардан бирида тайёрлашгани тахмини билдирилди. Бу ҳақда жангарилар хатти-ҳаракатларини мониторинг қилувчи Directorate 4 маълум қилди. 

Таъкидланишича, бу миналар батарейкалардан ишловчи, хавфсизлантиришдан ҳимояга эга бўлган, бироқ сапёрлар уни хавфсизлантира олишган.

Маълум қилинишича, 7 кг портловчи моддани ўз ичига сиғдира олувчи бундай мина аскарлар отрядини ёки автомобилни тўхтата олади. Мина унга 30 кг дан ортиқроқ юк таъсир қилганда портлайди.

Directorate 4’да таъкидланишича, ИШИД томонидан назорат қилинувчи ҳудудларда бир қишлоқ атрофига шундай миналардан юзлаб ва ҳаттоки минглаб қўйиб чиқилган бўлиши мумкин. 

Top