09:49 / 28.04.2023
13528

Украинани миналардан тозалашга 757 йил талаб этилиши мумкин

Globsec маркази ҳисоботига кўра, Украина ҳудудининг қарийб 30 фоизи миналаштирилган бўлиши мумкин, чунки шиддатли ҳарбий ҳаракатлар кузатилган. Унга кўра, Украина дунёдаги энг йирик миналаштирилган ҳудуд ҳисобланади.

Фото: press.lv

Украина ҳудудининг қарийб 30 фоизи - 174 минг квадрат километр майдон - миналаштирилган бўлиши мумкин, чунки кучли жанговар ҳаракатлар кузатилган. Globsec таҳлил марказининг 26 апрел, чоршанба куни чоп этилган ҳисоботига кўра, бу ҳудудлар Россия кучлари томонидан қолдирилган портловчи моддалардан тозаланиши керак.

Унинг экспертлари фикрича, Украина Афғонистон ва Сурияни ортда қолдириб, дунёдаги энг катта миналаштирилган ҳудудга айланди. Айни пайтда, Украинанинг кўплаб миналаштирилган ҳудудларини ўрганиш ва ҳатто уларга кириш қийинлигича қолмоқда, Украина ҳудудининг тахминан 18 фоизи ишғол остида.

Таҳлилчиларга кўра, энг кўп миналаштирилган ҳудудлар Украина қўшинлари томонидан қайтариб олинган Харкив ва Херсон вилоятларидир, чунки "рус қўшинлари у ерда узоқроқ вақт давомида бўлган". Шу билан бирга, миналардан тозалаш муаммосининг характери 2022 йил феврал ойида Россия тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлари бошланишидан олдинги вазиятдан фарқ қилади, деб ёзади ҳисобот муаллифлари ҳамда оғирроқ ва узоқроқ ҳарбий ҳаракатларга, потенциал ифлосланиш майдонининг 10 баравар кўпайишига, шунингдек, ҳозирда ишлатилаётган ўқ-дориларнинг анча кенг доирасига ишора қилади

Уларга кўра, Россия кучлари ҳайвонлар, жасадларга қурбонлар томонидан фаоллаштириладиган миналар ўрнатяпти, йўллар, далалар ва ўрмонларда қўшалоқ ҳамда учталик мини-тузоқларни қолдиряпти. Қолаверса, улар қишлоқ хўжалигига оид майдонлар ва ерларни атайлаб миналаштириб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтиряпти.

Globsec таъкидлашича, Украинада 500 га яқин турли миналардан тозалаш гуруҳлари ишламоқда, уларга 5000 га яқин ҳарбий муҳандис ва сапёрлар жалб этилган. 4700 квадрат километр майдонни тозалаш учун уларга тахминан 20 йил керак бўлади. Агар 174 минг квадрат километр майдонни ўқ-дорилардан тозалаш кераклиги ҳисобга олинса, унда ҳозир ишлаётган мутахассисларга бунинг учун 757 йил керак бўлади, деб ҳисоблайди мутахассислар.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top